| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Абдулмажид мусулмонларнинг халифаси деб эълон қилинди. Лекин унда ҳеч қандай ҳуқуқ йўқ эди. Шундай қилиб, мамлакат шаръий ҳокимсиз қолди.
Агар салтанат халифаликдан ажратилса, мамлакатни ким бошқаради? Мустафо Камол салтанатни халифаликдан ажратишга қаттиқ интилган эди. Шу сабабдан келажакда Туркияда бўладиган бошқарув шаклини белгилашдан олдин салтанатни халифаликдан ажратишга уринди. Шунинг учун, салтанатни бекор қилгандан кейин бўладиган янги ҳукуматнинг таркибини ишлаб чиқишга киришди. Агар вазирлик ташкил этса, у дустурий ҳукуматга раис бўлади. Халифа ҳокимият эгаси бўлиб қолаверади ва уни бекор қилиш ҳақидаги қарор наф бермайди. Мустафо Камол вазирлик ташкил қилишга унамади. Ўз мақсадини яширди. Қўлидаги куч ва салтанат ёрдамида «Халқ партияси» номли партия тузди. Бу билан у афкори оммани ўз томонига буришни кўзлади. Салтанатни халифаликдан ажратишни эълон қилганидан кейин, жамиятдаги кўпчилик унга қарши эди. Шунинг учун у ўзи истаган ҳукумат шаклини, яъни Туркияни жумҳурият, ўзини эса шу жумхурият раиси деб эълон қилиш устида ўйлай бошлади. Мустафо Камол «Миллий жамият»ни қийин аҳволга солиб қўйиш учун иш олиб борди. Натижада, ҳукуматни бошқараётган вазирлик истеъфога чиқди ва истеъфосини «Миллий жамият»га тақдим этди. Жамият вазирликка бошчилик қиладиган одам топа олмади. Шундай мушкул аҳволдан кейин Мустафо Камол вазирликка бош бўлиши таклифи киритилди. Жамият қийин шароитни ҳисобга олиб, бу таклифни қабул қилди ва Мустафо Камолдан вазирликка бошчилик қилиб, бу мушкул аҳволдан қутқаришини сўради. Мустафо Камол аввалига ўзини рози бўлмаётгандек қилиб кўрсатди. Сўнг таклифни қабул қилди ва минбарга кўтарилиб, вакилларга қарата деди: »Вазиятни мушкул аҳволдан чиқаришим учун сизлар мени чақирдинглар. Лекин сизлар олиб борган ишлар сабабли биз шу аҳволга тушиб қолдик. Бу танг ҳолат ўткинчи нарса эмас, балки, ҳукуматимиз низомидаги асосий хатолик натижасидир. Чунки «Миллий жамият» бир вақтнинг ўзида ҳам қонун чиқариш, ҳам ижро қилиш масъулиятини ўз зиммасига олган. Сизлардан ҳар бир вакил вазирликда қарорлар чиқарилишида иштирок этишни, ҳукуматнинг идорий ишларига ва вазирнинг барча қарорларига аралашишни хоҳлайди. Жаноблар, бундай шароитда бирор вазир масъулиятни ўз устига олиб, бу мансабни қабул қила олмайди. Тушунинг, бундай асосга қурилган ҳукуматни вужудга келтириш амри маҳолдир. Агар бўлса ҳам, ҳукумат эмас, бетартиб бир нарса бўлади. Биз бу вазиятни ўзгартиришимиз лозим. Шунинг учун қарор қиламанки, Туркия сайлов йўли билан танлаб олинадиган президент бошқарувидаги жумҳуриятга айлантирилиши керак». У сўзини тугатгач, Туркиянинг жумҳурият қилиниши ва Мустафо Камолни Туркия жумҳуриятининг биринчи президенти қилиб сайланиши ҳақидаги аввалдан тайёрлаб қўйилган фармон эълон қилинди. Шундай қилиб, у ўзини мамлакатнинг қонуний ҳокими қилишга муваффақ бўлди.
156-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|